МКБАНКда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари бўйича давра суҳбати ўтказилди
МКБАНКда «Хавфсиз ва соғлом юрт» комплекс тезкор-профилактик тадбирлари ойлиги доирасида Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари, уларнинг ёшлар ҳаёти ва келажагига таҳдиди» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Бошқарув раиси ўринбосари С.Мелибаев, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ходими, капитан Улуғбек Алтибоев, банк ходимлари ва ёшлар иштирок этди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади - банк ходимлари, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар истеъмолининг аянчли оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда уларни турли зарарли иллатлардан асрашдир.
Давра суҳбати давомида Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти мутахассиси томонидан гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг инсон саломатлиги, руҳий ҳолати ҳамда ижтимоий ҳаётига кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ушбу иллатларнинг ёшлар келажаги, оилавий муҳит ва жамият тараққиётига етказадиган зарарли оқибатлари ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter