Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган уч хорижлик ушланди

Тошкентда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган уч хорижлик ушланди

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган хорижликлар ушланди. 

​«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи хориж фуқаролари қўлга олинди.

Хусусан, жорий йилнинг 12 июнь куни мамлакатимизга келган Украина давлатининг 1994, 1997 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар фуқароси вақтинчалик истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар Яшнабод туманидаги иккита хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди.

​Натижада, пойтахтнинг турли манзилларида «закладка» тарзида тарқатиш учун кичик бўлакларда тайёрлаб қўйилган наркотик моддалар борлиги маълум бўлди.

​Аниқланишича, улар «гашиш»,«мефедрон» ва «альфа-PVP» гиёҳвандлик воситалари ҳисобланиб, умумий оғирлиги 1 кг 945 гр.ни ташкил этади.

​Шунингдек, интернет наркодўкон ташкилотчилари томонидан мазкур чет эл фуқароларига келгусида қайта қадоқлаб, пойтахт ҳудудида тарқатишлари учун хуфия жойда қолдирилган жами 460 гр «мефедрон» ва «альфа-PVP» ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб,«қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг