Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 4 ойда долларга бўлган талаб 20 миллиарддан ошди

Ўзбекистонда 4 ойда долларга бўлган талаб 20 миллиарддан ошди

Фото: Xabar.uz

Марказий банкнинг 2026 йил январ–апрел ойлари бўйича шарҳига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган умумий талаби 20,4 млрд долларни ташкил қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга ошган. Хусусан, юридик шахслар томонидан қарийб 16 млрд доллар, аҳоли томонидан эса 4,4 млрд долларлик валюта сотиб олинган.

Шу билан бирга, бозорда валюта таклифи ҳам ўсишда давом этди. Ҳисобот даврида умумий таклиф 18 млрд долларга етган бўлиб, бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 33,9 фоизга кўпдир.

Марказий банк маълумотларига кўра, аҳоли тижорат банкларига 8,2 млрд доллар сотган бўлса, юридик шахслар томонидан сотилган валюта ҳажми 9,8 млрд долларга етган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида доллар курси 11 минг 938 сўмдан 12 минг 320 сўмгача бўлган диапазонда тебранган.

Давр якунида миллий валюта 0,6 фоизга мустаҳкамланган. Яъни доллар курси 12 минг 4 сўмдан 11 минг 938 сўмгача пасайган.

Тақдим этилган инфографикада ҳам йил бошида курс нисбатан барқарор бўлгани, кейинги ойларда эса кескин тебранишлар кузатилгани акс этган. Хусусан, 2025 йилнинг январ–апрел ойларида ўртача кунлик тебранувчанлик 13,6 сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 28,5 сўмгача ошган.

Таҳлилларга кўра, валюта бозорида талаб ва таклиф бир вақтнинг ўзида ўсмоқда. Бу эса ташқи савдо операциялари, импорт ҳажми ва аҳоли валюта операциялари фаоллашганини кўрсатади.

Марказий банк тақдим этган графикда йил давомида курс ҳаракатидаги ўзгаришлар, айниқса ёз ойларидаги кескин пасайиш ва кейинги тикланиш жараёнларини кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг