Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

O‘zbekneftgaz, UzAuto ва Coca-Cola: қайси ишлаб чиқариш корхоналари кўп солиқ тўлади?

O‘zbekneftgaz, UzAuto ва Coca-Cola: қайси ишлаб чиқариш корхоналари кўп солиқ тўлади?

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 6 ойида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 64 551 та юридик шахс томонидан 81,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.

Шундан 11,65 трлн сўми, яъни жами тушумнинг 14,4 фоизи энг йирик 20 та солиқ тўловчи ҳиссасига тўғри келган. Мазкур корхоналарнинг товар айланмаси 88,4 трлн сўм, фойдаланилган солиқ имтиёзлари эса 1,57 трлн сўмни ташкил этган.

Энг кўп солиқ тўлаган ишлаб чиқариш корхоналари қуйидагилар бўлди:
«O‘zbekneftgaz» АЖ — 1,997 трлн сўм;
«UzBAT» АЖ — 1,540 трлн сўм;
«UzAuto Motors» АЖ — 1,159 трлн сўм;
«Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan, Ltd» МЧЖ ХК — 869,1 млрд сўм;
«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ — 717,5 млрд сўм.

Солиқ тушумлари таркиби:
ҚҚС — 3,59 трлн сўм;
акциз солиғи — 2,62 трлн сўм;
фойда солиғи — 2,28 трлн сўм;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 1,21 трлн сўм;
ижтимоий солиқ — 732,9 млрд сўм;
ЖШОДС — 685,2 млрд сўм;
мол-мулк солиғи — 308,9 млрд сўм;
бошқа солиқлар — 223,5 млрд сўм.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг