Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқ масъулларининг 5,2 млрд сўмлик «иши» ошкор бўлди

Солиқ масъулларининг 5,2 млрд сўмлик «иши» ошкор бўлди

Фото: Xabar.uz

Солиқдан қочганлар ва солиқ ҳисобламаган солиқчилар фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилди. Унда 6 та МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар 32,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтариб олиб, 195,9 млрд сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотиб, савдодан тушган пулларни банкка топширмасдан жуда кўп миқдордаги савдо қоидаларини бузиб, 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлар.

Текширувда Тошкент вилояти солиқ бошқармаси масъул шахслари томонидан мазкур МЧЖларда ўтказилган аудит текширувларида текширув далолатномаларини 5,2 млрд сўм солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштирган.  Натижада давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг