Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми бўйича қайси вилоят етакчи?

Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми бўйича қайси вилоят етакчи?

Фото: Xabar.uz

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда жами 63 трлн 954,7 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 15,5 фоизга ошган.

Қайд этилишича, қурилиш ишлари ҳажмида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди. Пойтахтда 17 трлн 308,2 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, ўсиш суръати 108,9 фоизни ташкил этди.

Тошкент вилоятида 6 трлн 614,2 млрд сўмлик ишлар бажарилди. Шунингдек, Фарғона вилоятида 4 трлн 699,6 млрд сўм, Бухоро вилоятида 4 трлн 618,5 млрд сўмлик қурилиш ҳажми қайд этилди.

Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш ишлари 3 трлн 313,4 млрд сўмни ташкил этди. Бу ерда ўсиш суръати 176 фоизга етгани эътиборли.

Андижон вилоятида 3 трлн 307,4 млрд сўмлик ишлар бажарилиб, ўсиш 113,5 фоизни ташкил қилди. Жиззах вилоятида эса 1 трлн 733,6 млрд сўм ва 119,4 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Наманган (3 трлн 005,8 млрд), Самарқанд (3 трлн 723,2 млрд) ва Сурхондарё (3 трлн 207,5 млрд) вилоятларида ҳам барқарор ўсиш кузатилди.

Навоий вилоятида 3 трлн 164,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш 125 фоизни ташкил этди. Хоразм вилоятида эса 3 трлн 409,6 млрд сўм ва 128,4 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Сирдарё вилоятида ҳажм нисбатан паст — 1 трлн 206,0 млрд сўм бўлса-да, ўсиш суръати 115,6 фоизни ташкил этди. Қашқадарё вилоятида 3 трлн 275,4 млрд сўмлик ишлар бажарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг