Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондаги бу йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади – ЎМИ

Ўзбекистондаги бу йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади – ЎМИ

Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. 18 майга қадар ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, зиёратчилар 9 та ҳудуд – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учадилар.

Зиёратчиларни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг