Солиқ органлари айрим тадбиркорлар пластик карталарига тушган маблағларни текширади
Солиқ органлари савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлар пластик карталарига келиб тушган маблағларни текширади. Мақсад — яширин иқтисодиётни қисқартириш. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Айтилишича, савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектлар савдо амалиётларини картадан картага пул ўтказиш орқали амалга оширмоқда. Натижада бундай операциялар орқали тушган даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаяпти ва давлат бюджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмаяпти.
Шу сабабли юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда. Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилади ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилади.
Солиқ қўмитаси барча тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилишга, савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter