Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алкогол ичимликларни реклама қилган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди

Алкогол ичимликларни реклама қилган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган реклама материалларининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг давомида блогер Н.Собировнинг саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилгани аниқланди.

Қўмита маълумотига кўра, мазкур реклама амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.

Ўрганиш натижалари асосида блогерга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чора кўрилди.

«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларни реклама қилиш тақиқланган.

Қонунчиликда фақат пиво, табиий ва кўпикланадиган винолар рекламасига белгиланган вақт, шакл ва аудитория бўйича чекловларга риоя этилган ҳолдагина рухсат берилади.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда алкоголли ичимликларни ҳар қандай шаклда реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Рақобат қўмитаси блогер Н.Собиров реклама қилиниши қонун билан тақиқланган маҳсулотни тарғиб қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган тегишли ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда судга юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг