Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди кредит рекламаларида уни тўлай олмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилиши белгиланмоқда

Энди кредит рекламаларида уни тўлай олмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилиши белгиланмоқда

Сурат СИ ёрдамида яратилди

Сенатнинг ялпи мажлисида «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Қонун маъқулланди.

Ялпи мажлисда кредит маҳсулотлари рекламаси масаласи кўтарилиб, истеъмолчилар ўз тўлов қобилиятини тўғри баҳолай олмаслиги ва қарз мажбуриятларини бажармаслиги молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилиши зарурлиги қайд этилди.

Қонун билан суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган ахборот ҳам ижтимоий ахборот таркибига кириши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, соҳалардаги ваколатли органлар ҳам ижтимоий ахборотнинг реклама берувчилари жумласига киритилиб, молиявий хизматлар рекламасида мазкур хизматлардан фойдаланиш ва қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш мавжуд бўлиши кераклигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенаторлар таъкидлашича, Қонун аҳолида суғурта хизматларига бўлган ишонч даражасини оширишга ҳамда кредит билан боғлиқ молиявий хатарлар тўғрисида аҳолининг, шу жумладан тадбиркорларнинг хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг