Банкни 25 млрд сўмга «туширган» шахс аниқланди
СИ яратган коллаж.
Сохта ҳужжатлар орқали 25 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «T.K.» МЧЖ таъсисчиси Ш.Ш. ва бошқалар тижорат банкларидан бирининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси билан «I.» МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномага асосан гаровда бўлган бино-иншоотларни сохта ҳужжатлар билан такроран гаровга қўйган. Сўнгра Андижон вилоятидаги тижорат банкларининг биридан 25 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter