Август ойи учун тахминий об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жорий йилнинг август ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Ўртача ойлик ҳарорат кўп йиллик ўртача қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-2 август кунлари ҳаво ҳарорати 38-41 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражага етади. Кейинчалик ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди ва ҳаво ҳарорати асосан 33-38 даража атрофида, баъзи жойларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг охирига келиб, Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириши ва ҳарорат аста-секин 25-30 даражагача пасайиши эҳтимоли бор.
Август ойининг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 24-27 даража, иккинчи ярмида 17-22 даража, ойнинг охирига 12-15 даражагача пасаяди.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кўп, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Аммо август ойида ойлик ёғингарчилик меъёри жуда камлигини унутмаслик керак.
Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунларда, асосан, жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter