Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аюбхон Султонов Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Аюбхон Султонов Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, Султонов Аюбхон Орифхон ўғли Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Аюбхон Султонов Буюк Британиянинг Кардифф Метрополитан университетида таҳсил олган. 

Шунингдек, у Рақамли технологиялар вазирлигида бошқарма бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаментида фаолият олиб борган.

Аввал биринчи ўринбосар сифатида ишлаган Олимжон Умаров Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг