Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бекобод шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан таҳлилий маъруза қилди.
Шундан сўнг ташкилий масала кўриб чиқилди.
Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Насрулла Бабаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Тошкент вилояти ҳокими Бекобод шаҳри ҳокими лавозимига Наримон Нўмонович Исмоилов номзодини тавсия қилди.
Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Наримон Исмоилов Бекобод шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter