«Боқий шаҳар»да ЮНЕСКО тадбири доирасида 600 га яқин кўчат ўтқазилди
31 октябрь куни Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуаси ҳудудида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида дарахт экиш тадбири ўтказилди.
Унда Буюк Британиянинг ЮНЕСКОдаги элчиси ва доимий вакили, Буюк Британия делегацияси раҳбари Анна Нсубуга, Буркина-Фасонинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Флавиен Имаҳ Уилям Незиен, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икромов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев, халқаро делегациялар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида белгиланган 1,2 гектар ҳудудга қайрағоч, каталпа, япон сафораси, эман, шарқий чинор, от каштани, лола дарахти, форзиция, лаванда, туя, шунингдек, акация, тол, хурмо, олма ва бошқа жами 564 туп дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Маълумот учун, Самарқандда ЮНЕСКО ташкилотининг 80 йиллиги муносабати билан яшил боғ барпо этилмоқда. Бу боғ жами 9 қисмдан иборат бўлиб, Соҳибқирон Амир Темурнинг бизгача етиб келган 9 боғи хусусиятларини ўзида акс эттиради. Боғга 80 000 та дарахт ва бута кўчатлари экилади, томчилатиб суғориш, энергия тежовчи қуёш панеллари ва насослар, ёмғир сувини йиғиб, қайта фойдаланиш тизимлари, чиқиндиларни компост қилиш ва тупроқни бойитиш каби экологик стандартлар жорий этилади.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter