Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бошқарувчилар учун дипломатик этикет» китоби нашрдан чиқди

«Бошқарувчилар учун дипломатик этикет» китоби нашрдан чиқди

«Бошқарувчилар учун дипломатик этикет» ўқув қўлланмаси нашр этилди. Муаллифлар: Тошкент давлат юридик университети Давлат бошқаруви кафедраси катта ўқитувчиси Нурилло Тўхтасинов ҳамда Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиби, 4-босқич талабаси Муҳаммаднур Муродхонов.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган ушбу китоб давлат хизматчилари, раҳбарлар ва халқаро алоқалар мутахассислари учун мўлжалланган.

Қўлланмадан нималарни ўрганиш мумкин?

  • Дипломатик протокол ва этикет қоидалари;
  • Расмий ташрифлар ва хорижий делегацияларни қабул қилиш;
  • Музокаралар маданияти ва нутқ этикети;
  • Замонавий дипломатик мулоқотнинг амалий сирлари.

Қўлланманинг муҳим илмий-амалий янгиликларидан бири шундаки, унда халқаро дипломатик ҳуқуқнинг асосий манбалари ҳисобланган «Дипломатик муносабатлар тўғрисида»ги Вена конвенцияси (1961) ҳамда «Консуллик муносабатлари тўғрисида»ги Вена конвенцияси (1963) илк бор ўзбек тилига таржима қилиниб, китобхонлар эътиборига ҳавола этилган. Бу эса давлат бошқаруви, дипломатия ва халқаро ҳуқуқ йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳамда амалиётчи мутахассислар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, китобда дипломатик протоколнинг халқаро стандартлари, ишбилармонлик этикети, расмий учрашувлар ва қабул маросимларини ташкил этиш, халқаро мулоқот маданияти, новербал коммуникация ҳамда бошқарув фаолиятида зарур бўлган замонавий этикет қоидалари амалий мисоллар асосида баён этилган.

Муаллифларнинг қайд этишича, яқин кунларда китобнинг Smartbook шакли электрон платформалар, жумладан, Play Market ва App Store платформаларига жойлаштирилиб, уни фойдаланувчилар бепул юклаб олиши учун имконияти яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг