Бугун Ўзбекистонда 40 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун, 8 май кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-37°, жанубда баъзи жойларда 38-40° гача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter