Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрондан Туркманистон орқали 13 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Эрондан Туркманистон орқали 13 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси мамлакатнинг Эрондаги ваколатхонаси ва Туркманистон ТИВ ҳамда бошқа ваколатли идоралари билан ҳамкорликда ватандошларни чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда ортга қайтариш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширди.

«Дунё» АА хабарига кўра, Туркманистон давлат идораларининг кўмагида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Ашхобод шаҳридаги элчихонамиз ходимлари 13 нафар фуқароларимизни «Сарахс» туркман–эрон чегара пости орқали Ўзбекистонга хавфсиз кузатиб қўйилган.

2026 йил 2 мартдан фуқаролар ва транспорт воситалари ўтиши учун туркман–эрон давлат чегарасининг «Гаудан–Бажгиран», «Артик–Лютфабад», «Акяйла–Инчебурун» ва «Олтин Асир–Инчебурун» назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти ҳам қайта тикланди.

Маълум қилинишича, Элчихона ходимлари Ўзбекистон фуқароларини Туркманистон–Эрон чегарасидаги «Гаудан–Бажгиран» назорат-ўтказиш пунктида кутиб олмоқда. Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси ушбу тадбирлар учун автотранспорт воситаларини сафарбар этган.

Нашр, Эронда бўлиб турган фуқаролар учун Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимларининг телефон рақамларини илова қилмоқда:

  • +993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров
  • +993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев
  • +993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг