«Гряз» лақабли жиноий уюшма етакчиси Ўзбекистонга келтирилди
«Гряз» лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга келтирилди.
ИИВ ТҚД ЖҚХ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, ДХХ ҳамда давлатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Унда мамлакатимиз ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувда бўлган ва Туркия давлатида терговдан яшириниб юрган «Гряз» лақабли 1993 йилда туғилган Ё.М., жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилиб, тергов органларига топширилди.
Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 4-қисми, 165-моддаси 3-қисми, 173-моддаси 2-қисми ва 242-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter