Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилди

12 декабр, жума куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳайкал Ўш шаҳрининг Қурманджан Датка ва Навоий кўчалари кесишган жойда ўрнатилди. Айни пайтда Ўшда Алишер Навоий номини олган дам олиш боғи, мактаб ва кўча фаолият юритиб келмоқда.

Ўш шаҳри ҳокимиятининг таъкидлашича, ҳайкалнинг очилиши Қирғиз ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва биродарлик муносабатларини мустаҳкамланишининг, шунингдек, умумий маданий меросга бўлган ҳурматнинг рамзи бўлди.

Маълумот ўрнида, Ўш шаҳрида Бобур номидаги ўзбек академик театри мавжуд. У нафақат Қирғиз балки Ўзбекистон учун ҳам муҳим маданият маскан ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг