ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ва “Ренессанс” миллий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди: Ижтимоий ва медиа лойиҳаларга старт берилди
Ўзбекистонда ижтимоий тараққиёт, ахборот сиёсати ва жамоатчилик билан мулоқот соҳаларида янги имкониятлар эшиги очилди. Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги муҳим тузилма ҳамда йирик нодавлат ташкилот ўртасида имзоланган янги меморандум келгуси йирик лойиҳаларга асос бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ҳамда нодавлат нотижорат ташкилоти — “Ренессанс” ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш миллий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур келишув мамлакатда ижтимоий, таълим ва ахборот соҳаларида янги босқични бошлаб бериши мумкин. Томонлар аҳоли ҳаёт сифати ва умр давомийлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, экологик муаммоларга ечим топиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади.
Шунингдек, меморандум доирасида замонавий медиа ва ахборот лойиҳаларини ишга тушириш, давлат органлари билан самарали коммуникацияни йўлга қўйиш, муҳим ташаббусларни кенг жамоатчиликка тезкор ва таъсирчан тарзда етказиш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳамкорлик нафақат янги медиалойиҳалар, балки жамият ҳаётига реал таъсир кўрсатадиган амалий дастурларга ҳам туртки бериши мумкин. Ушбу стратегик ҳамкорлик яқин вақт ичида мамлакатда катта ўзгаришлар ва муҳим янгиликларга сабаб бўлиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter