Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ кўмир ва газ етказишни назоратга олади

ИИВ кўмир ва газ етказишни назоратга олади

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Аҳолига газ ва кўмир етказишни ИИВ назорат қилади.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмирнинг ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилиши, шунингдек, уларнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик устидан назорат кучайтирилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов иштирокида ўтказилган йиғилишда суюлтирилган газ баллонларини белгиланган график асосида етказиш, аҳолидан асоссиз тўлов талаб қилиш ва маҳсулотни меъёрдан кам бериш ҳолатларининг олдини олиш бўйича топшириқлар берилган.

Маълум қилинишича, сўнгги бир ойда кўмирни ноқонуний сақлаш ва сотиш билан боғлиқ 16 та ҳолат аниқланиб, 333,5 тонна кўмир мусодара қилинган ва аҳолига етказилган.

Шунингдек, суюлтирилган газ билан боғлиқ 374 та қонунбузарлик аниқланиб, 9 139 та газ баллони ва қарийб 93 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинган.

Масъулларга газ тўлдириш шохобчалари, омборлар ва тақсимлаш базаларида назоратни кучайтириш, энергетика ресурсларини ташиш ва тарқатишда талон-торожликнинг олдини олиш вазифаси юклатилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг