Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Жалолиддин Мангуберди» поездининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатилди

«Жалолиддин Мангуберди» поездининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатилди

Фото: Транспорт вазирлиги.

«Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги поездларнинг илк партияси Жанубий Кореядан Ўзбекистонга жўнатилди

Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Hyundai Rotem юқори тезликдаги поездларнинг илк партияси Масан портидан расмий равишда жўнатилди. 

«Жалолиддин Мангуберди» номи берилган янги поездлар 2024 йил июнда Hyundai Rotem ва Ўзбекистон темир йўллари ўртасида тузилган шартнома асосида ишлаб чиқарилган.

Шу йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Hyundai Rotem компаниясидан юқори тезликдаги 6 та электропоезд харид қилиниб, келгуси йилдан «Жалолиддин Мангуберди» номи остида Тошкент-Хива йўналишига қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг