Жазирама қайтадими? Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти
Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти тақдим этилди.
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва якшанба куни 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача етади.
Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача күчайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати 34-36 даража, эртага кечаси 21-23 даража, кундузи 35-37 даража, якшанба куни кечаси 22-24 даража, кундузи 36-38 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter