Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналистлар уюшмаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Журналистлар уюшмаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Фото: Журналистлар уюшмаси

2026 йил 22 апрел куни Тошкент шаҳрида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов билан учрашув ўтказди. 

Мулоқотда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. 

Учрашув якунида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Меморандумга мувофиқ, Журналистлар уюшмаси ўз аъзоларини жалб қилган ҳолда оила ва хотин-қизлар масалаларига оид давлат сиёсати ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, шу жумладан видео, аудио ва бошқа медиаконтентлар тайёрлаш ишларини амалга оширади. 

 Шунингдек, томонлар ҳамкорликда: 

— Мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини оширишга қаратилган ташаббуслар, миллий қадриятлар ва ижтимоий лойиҳаларни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш мақсадида хорижий аудитория учун ҳам журналистик материаллар тайёрлаш; 

— «Олтин қалам»,«Атиргул» каби кўрик-танловлар орқали, шунингдек, ижодий лойиҳалар ва медиа ташаббусларни йўлга қўйиш энг яхши журналистик материалларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш; 

— медиатурлар, матбуот анжуманлари ва брифингларда журналистлар иштирокини таъминлаш; 

— қўмита тизими ходимлари ва хотин-қизлар фаолларининг ОАВ билан ишлаш кўникмаларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этиш; 

— оила ва хотин-қизлар ҳаётига оид ахборотларни мунтазам йиғиш, таҳлил қилиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш; 

 — миллий қадриятлар, ижтимоий ташаббуслар ва илғор тажрибаларни халқаро миқёсда тарғиб этиш учун хорижий аудиторияга мўлжалланган материаллар тайёрлаш; 

— оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фаол журналистлар ва блогерларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 

— қўмита ахборот хизматига жамоатчилик билан ишлаш ва рақамли коммуникациялар бўйича методик ёрдам кўрсатиш; 

— жойларда журналистика соҳаси фахрийларини эъзозлаш ва уларнинг юбилейларини нишонлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш йўналишларида ҳамкорлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг