Кўчмас мулк сотиб олганда эски қарзлар янги эгасига юкланмаслиги мумкин
Рақобат қўмитаси нотариал шартномалардан «эски қарздорликни янги эгасига юклаш» ҳақидаги бандни олиб ташлашни таклиф қилди.
Маълум бўлишича, айрим ҳолатларда фуқаро уй сотиб олгандан кейин аввалги мулкдорга тегишли коммунал қарзлар унга юклатилмоқда. Бу эса амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади. Қонунга кўра, истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи бундай шартлар ҳақиқий эмас.
Амалда, уй сотилишида «Notarius» тизими орқали қарздорликлар текширилади ва қарз бўлмаса, шартнома расмийлаштирилади. Шунинг учун кейинчалик қарз чиқиши кўп ҳолларда техник хатолар ёки маълумотларнинг кечикиб киритилиши билан боғлиқ.
Масалан, Самарқандда фуқарога аввалги эгасига тегишли 13 млн сўм қарз юкланган. Кейинчалик бу хатолик экани аниқланиб, маблағ қайта ҳисоблаб берилган.
Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун Қўмита Адлия вазирлигига шартномалардан бундай бандларни чиқариш бўйича таклиф киритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter