Марказий Осиёда ландшафтларни тиклаш бўйича минтақавий ҳамкорлик муҳокама қилинади
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмонлар ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳамда чўлланишга қарши курашиш агентлиги томонидан 2025 йил 9-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда ландшафтларни тиклаш бўйича Минтақавий мулоқот ўтказилмоқда.
Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат вакиллари ўртасида, ҳамда халқаро экспертлар билан биргаликда ўрмонларни бошқариш ва трансчегаравий ландшафтларни тиклаш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
Тадбир Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган Марказий Осиёнинг барқарор ландшафтларини тиклаш дастури (RESILAND CA+) доирасида бўлиб ўтади - бу минтақадаги экотизимларни тиклаш бўйича энг йирик ташаббус бўлиб, у миллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар туфайли Марказий Осиёнинг барча- 5 та мамлакатида иқлим барқарорлигини оширишга ҳисса қўшади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter