Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метан заправкалар яна вақтинча ёпилди

Метан заправкалар яна вақтинча ёпилди

Фото: Xabar.uz

Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди

Республикамиз ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошди. Шу боис магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда. 

Шундай ҳолларда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади, дейилади вазирлик хабарида. 

 Шу муносабат билан, бугун, 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача Республикамиздаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. 

 Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган. 

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг