Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

MICE туризм тадбирларини ташкил қилган тадбиркорларга ҚҚСдан имтиёз берилади

MICE туризм тадбирларини ташкил қилган тадбиркорларга ҚҚСдан имтиёз берилади

Ҳукуматнинг 2026 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан MICE туризм (ишбилармонлик тадбирлари)ни республика ҳудудида ташкил этувчи тадбиркорларга республика бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 50 фоизини қайтариш тартиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, ҚҚСнинг 50 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади ва бунда тадбиркорлар MICE тадбири тугаганидан сўнг 3 ой ичида Миллий туризм ягона платформаси орқали Туризм қўмитасига мурожаат қилиши лозим.

Мурожаатга тадбир дастури, харажатлар сметаси, ҳисобварақ-фактуралар, тўлов ҳужжатлари ва хорижий иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.

Туризм қўмитаси тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида кўриб чиқади.

Мазкур тартиб мамлакатга халқаро конференция, форум, кўргазма ва бошқа ишбилармонлик тадбирларини жалб қилиш ҳамда туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг