Тошкентга 6 ойда 3 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган
Жорий йилнинг 6 ойида пойтахт 3,2 млн нафар хорижий ва 4,1 млн нафар маҳаллий сайёҳни қабул қилди.
Шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра, туризм хизматлари экспорти 1,3 млрд АҚШ долларига етиб, соҳанинг иқтисодиётдаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини кўрсатди.
Сайёҳлар оқимининг ортиши инфратузилмада ҳам ўз аксини топмоқда. Шу даврда 140 та янги жойлаштириш воситаси ишга туширилди. Жумладан, 31 та меҳмонхона, 83 та хостел, 16 та оилавий меҳмон уйи ва 10 та бошқа турдаги жойлаштириш воситаси фойдаланишга топширилди.
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил! » дастури доирасида эса 1,1 млн нафар Тошкент шаҳри аҳолиси республика бўйлаб саёҳат ва экскурсияларда иштирок этган.
Туризм соҳасидаги тадбиркорлик ҳам изчил кенгаймоқда. Йил бошидан буён 203 та янги туристик корхона ташкил этилиб, уларнинг жами сони 2 673 тага етди.
Бу рақамлар Тошкентнинг нафақат Ўзбекистоннинг туризм маркази, балки халқаро сайёҳлар учун тобора жозибадор ва замонавий мегаполисга айланиб бораётганини яққол намоён этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter