Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда йирик сифатсиз дори ва тиббиёт буюмлари савдоси аниқланди

Наманганда йирик сифатсиз дори ва тиббиёт буюмлари савдоси аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти

Наманган вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг савдоси фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлим томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «N.F.» МЧЖ раҳбари И.Ҳ.«Байналминал» МФЙ ҳудудидаги дорихонасида умумий баҳоси 495,7 млн сўмлик 633 турдаги давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг