Фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) қатор янги хизматлар жорий этилади.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситаларини гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки ушбу тақиқни бекор қилиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятлари яратилади:
- телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида аризалар киритиш;
- телефон рақами уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;
- банк карталарини блоклаш (ёпиш) ҳақида эмитентга аризалар юбориш;
- фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона портал орқали хабардор қилиш ва улар ҳисобини юритиш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter