Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бўйлаб «Мустақиллик тўйи» фестивали ўтказилади

Ўзбекистон бўйлаб «Мустақиллик тўйи» фестивали ўтказилади

Фото: Расмий хабарлар

Мамлакатимиз бўйлаб «Мустақиллик тўйи» фестивали бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг май-сентябр ойларида мамлакатимиз бўйлаб «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида «Мустақиллик тўйи» фестивали ўтказилади. 

Мазкур маданий-маърифий тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилади.

Фестивал доирасида ўндан ортиқ ижтимоий, маданий ва маърифий лойиҳалар амалга оширилади. 

Бу ҳақда Республика ташкилий қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ташаббус ҳақида илк бор Президентнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш бўйича қарорида айтилганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг