Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади
Жорий йил 13–14 март кунлари мамлакат бўйлаб кенг кўламли умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 72-сонли фармойишига мувофиқ, ҳашарлар «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида ташкил этилади.
Қайд этилишича, ушбу ташаббус маҳаллалар ободлигини таъминлаш, аҳоли яшаш шароитини янада яхшилаш ҳамда юртимизнинг санитария ҳолатини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ҳашар доирасида маҳалла кўчалари, ички йўллар, болалар майдончалари, қабристонлар ва зиёратгоҳлар атрофи тартибга келтирилади, ариқ-зовурлар тозаланади, дарахт ва гул кўчатлари экилади. Шунингдек, кўп қаватли уйлар ҳовлилари ва ижтимоий объектлар атрофини ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter