Ўзбекистонга 7 ойда 7,7 млн нафар турист келди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июл ойларида 7 млн 749 минг 308 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 млн 400 минг нафарга, ёки 22,6 фоизга кўп. Туристлар оқимида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари асосий улушни эгаллаган.
Энг кўп турист Қирғиз Республикасидан келган — 2 млн 177 минг 108 нафар. Қозоғистондан 1 млн 855 минг 562 нафар, Тожикистондан эса 1 млн 728 минг 978 нафар сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Туристлар сони бўйича тўртинчи ўринни Россия эгаллаган — 710 минг 824 нафар. Афғонистондан 281 минг 200 нафар, Хитойдан 269 минг 735 нафар турист келган.
Туркманистондан Ўзбекистонга 192 минг 830 нафар, Туркиядан 111 минг 908 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадда ташриф буюрган.
Шунингдек, Ҳиндистондан 32 минг 462 нафар, Кореядан эса 26 минг 512 нафар турист келган.
Статистика Ўзбекистонга туристик оқимнинг асосий қисми қўшни мамлакатлар ҳисобига шаклланаётганини кўрсатмоқда. Топ-3 давлатнинг ўзи — Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистондан — 5 млн 762 минг нафардан ортиқ турист келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter