Ўзбекистонннинг барча масжидларда ёмғир сўраб, «истисқо» намози ўқилади — Мусулмонлар идораси
Ўзбекистонда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани туфайли муфтий ташаббуси билан, 28 ноябрь куни жума намозидан кейин — Ўзбекистондаги барча масжидларда «ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади».
Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади.
Бундан ташқари, ЎМИ тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий «Саҳиҳи Бухорий» асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади (ўқиб чиқилади).
«Зеро, Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган», – дейилади ЎМИ хабарида.
Идора Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларга Икки Ҳарамда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишларини тавсия қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter