Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Филиппинда тропик ёмғирлар 19 кишининг умрига зомин бўлди

Филиппинда тропик ёмғирлар 19 кишининг умрига зомин бўлди

Фото: Belta

Филиппинда кузатилган тропик циклонлар ва шиддатли ёмғирлар оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳат олгани маълум қилинди.

Филиппин ахборот агентлиги (PNA) хабарига кўра, Фуқаро мудофааси бошқармаси расмийси Лоуренс Мина мамлакатда кузатилаётган Луис ва Маймай тропик циклонлари, шунингдек, муссон ёмғирлари билан боғлиқ вазият юзасидан маълумот берди.

Унинг маълум қилишича, кучли ёмғирлар оқибатида чақмоқ уриши, кўчки ва бошқа ҳодисалар натижасида 19 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган, яна 8 киши бедарак йўқолган.

Мамлакатда юз минглаб оилалар, тахминан 2,2 миллион киши кучли ноқулай об-ҳаво шароитларидан зарар кўрган. Мина, шунингдек, ҳозирда 58 минг 650 киши эвакуация марказларида қолаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг