Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда «ҳожатбарор» ИИБ тезкор вакили қўлга олинди

Қашқадарёда «ҳожатбарор» ИИБ тезкор вакили қўлга олинди

Фото: Хавфсизлик

Текширувни «босди-босди» қилишни ваъда берган ИИБ ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда коррупция билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл ва унинг 2009 й.т. қизини телефонларида диний мазмундаги таъқиқланган материаллар аниқланганлиги ҳолати юзасидан вилоят ИИБ томонидан ўтказилаётган текширув ҳаракатларини танишлари орқали уларнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 3 млн сўм олган вақтида мазкур туманда истиқомат қилувчи, 1978 й.т. шахс ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу масалани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига воситачидан 2,5 млн сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ИИБ ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан, воситачилик қилган шахсга нисбатан эса ЖКнинг 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг