Қурилишда норасмий сектор улуши рекорд даражада ўсди
Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 69,9 трлн сўмга етди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—ноябрь ойларида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 69,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 % га ошган.
Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари хажмидаги улуши 25,5 % ни ташкил қилди.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-ноябрь):
2021 йил – 18,5 трлн сўм
2022 йил – 20,9 трлн сўм
2023 йил – 25,1 трлн сўм
2024 йил – 61,2 трлн сўм
2025 йил – 69,9 трлн сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter