«Сўнгги қўнғироқ» куни ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter