Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 3,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш аниқланди

Тошкентда 3,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «G.B» МЧЖ масъул шахслари томонидан ичимлик суви тармоғидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, корхона Шайхонтоҳур туманидаги «Белтепа» маҳалласи ҳудудида жойлашган бинода умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланган.

Текширув материалларига кўра, мазкур қонунбузилиш оқибатида 3,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилган.

Аниқланган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси, яъни ўғрилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг