Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки солиқчи пора билан қўлга тушди

Тошкентда икки солиқчи пора билан қўлга тушди

Видеодан скриншот

Тошкент шаҳри Олмазор тумани солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётганлигини важ қилиб, 10 млн сўм талаб қилишади, акс ҳолда «тўланмаган солиқлар учун» жарима ёзилади деб таҳдид қилишади.

Солиқчилар сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Улар қамоққа олиниб, Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Фото: ДХХ

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг