Тошкентда яна бир «city» барпо этилади
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида замонавий архитектуравий қиёфага эга «Bektemir City» марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг 18 августдаги қарорида белгиланган.
Лойиҳадан ер майдонларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли учун юқори даромадли иш ўринларини яратиш мақсад қилинган.
«Bektemir City» қуйидаги ҳудудларни қамраб олади:
- «Забардаст» МФЙ — Катта ҳалқа йўли (4R21 трасса);
- «Бектемир» ва «Абай» МФЙлари — Бектемир шоҳкўчаси.
Лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш буюртмачиси этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Олмазор бизнес сити» янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси» МЧЖ белгиланган.
Дастлаб лойиҳа ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотлар хатловдан ўтказилиб, ҳудуд чегаралари белгиланади. Шунингдек, «Bektemir City»нинг мастер-режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Тасдиқланган мастер-режа асосида ер майдонлари алоҳида лотларга ажратилиб, электрон онлайн-аукционга чиқарилади. Аукционлардан тушган маблағлар ички муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектларини лойиҳалаш ҳамда қуриш ишларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Қарорга кўра, лойиҳа доирасида замонавий ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.
Лойиҳа ҳудудидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter