Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги кўчалардан бири 30 августгача ёпилади

Тошкентдаги кўчалардан бири 30 августгача ёпилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари сабаб Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Чилонзор тумани ҳокимининг тегишли қарори ва ваколатли ташкилотлар рухсатномалари асосида Бунёдкор шоҳ кўчасининг иккинчи даражали қисми бўйлаб, КХАЙ йўлининг Чилонзор метро бекатидан Сўгалли ота кўчасигача бўлган ҳудудда мавжуд сув тармоғи мукаммал таъмирланади.

Лойиҳа доирасида «Тошкент шаҳар Сув инжиниринг компанияси» томонидан эскирган сув қувурлари янгиланади.

Шу сабабли 2026 йил 28 июл соат 23:00 дан 30 августга қадар Бунёдкор шоҳ кўчасининг мазкур қисмида бир томонлама автомобил ҳаракати вақтинча ёпилади.

Масъуллар ҳайдовчилар ва пиёдалардан таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳудудда эҳтиёткор бўлиш, вақтинчалик йўл ҳаракати чекловларига риоя қилиш ҳамда муқобил йўналишлардан фойдаланишни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг