Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юз берди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юз берди

Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ҳамда электр тармоқларига тушган юқори юклама сабаб электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларда техник носозликлар юзага келди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, соат 14:30 ҳолатига Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 нафар истеъмолчининг электр таъминоти вақтинча узилган.

Ҳозирги вақтда махсус авария-таъмирлаш бригадалари носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларни электр таъминотига қайта улаш ишларини олиб бормоқда.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраб, электр таъминотидаги режали ва режадан ташқари узилишлар ҳақида тегишли туман электр таъминоти корхоналари ҳамда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликларининг расмий Telegram гуруҳлари орқали мунтазам маълумот бериб борилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг