Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ховос туманига янги ҳоким тайинланди

Ховос туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ховос туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган сессия ишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди. 

Эркинжон Турдимов ўз нутқида туманда бир қатор муҳим йўналишларда жиддий қолоқлик ва сусткашлик ҳолатлари мавжудлигини кескин танқид қилди. 

Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ошириш, инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалда йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини кўпайтириш каби устувор масалаларда туман биринчи раҳбарининг ташаббуси, масъулияти ва талабчанлиги етарли даражада эмаслигини билдирди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Йўлдошев Улуғбек Хасанович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Депутатлар томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Юлдашев Қомус Мирович номзоди Ховос тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. 

Маълумот учун, Қомус Юлдашев 1983 йилда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. 

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимига икки ўринбосар ва Марҳамат туманига ҳоким тайинланганди. Шунингдек, Отабек Мавлонбердиев Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва манавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг