Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зироат Мирзиёева: «Сизлар табиатнинг ҳақиқий ҳимоячиларисиз»

Зироат Мирзиёева: «Сизлар табиатнинг ҳақиқий ҳимоячиларисиз»

Фото: Eco-schools Uzbekistan

Хивада Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзи бўлган Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди.

Лойиҳанинг миллий оператори — «Замин» фонди томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра, 30 та мактаб дастурнинг энг яхши иштирокчиси деб топилди ва экологик таълим соҳасида халқаро эътирофга сазовор бўлди. 

Зироат Мирзиёева болаларни муносиб мукофот билан самимий табриклаб, эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмасликни тилади ва шундай деди:

«Барча синов ва қийинчиликларга қарамай олдинга интилиш фақатгина матонатли ҳамда ўз она юртига чин муҳаббати бор инсонларнинг қўлидан келади. Мен фахр билан айтаманки, бу хислатлар ҳар бирингизда мужассам! Сизлар табиатнинг чинакам ҳимоячиларисиз ва саъй-ҳаракатларингиз бизни БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш сари яқинлаштирмоқда»

Байрамда халқаро тоифадаги ошпаз ва диетолог-нутрициолог экомактаб ўқувчилари учун мувозанатли овқатланиш асослари ва соғлом таомланиш одатларини шакллантириш бўйича маҳорат дарслари ўтказди. Мавзу давомида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мактаб ўқувчилари, бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда ошхона ва буфет ходимлари учун тўғри овқатланиш бўйича услубий қўлланмалар тақдим этилди.

Ушбу қўлланмалар барча умумтаълим муассасаларида ўтказиладиган республика тренингларига асос бўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг