Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи мамлакат халқининг нафратига учради

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи мамлакат халқининг нафратига учради

Фото: Starnewskorea.com

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Хон Мён Бо мамлакат халқининг нафратига учради. Ҳатто президентнинг шахсан ўзи уни лаёқатсиз деб атади.

Корейслар ЖЧ-2026ни тарк этишди — калтакнинг энг оғир зарбалари ЖАРга қарши кечган машъум учрашувда Сон Хён Минни асосий таркибга киритмаган Хон Мён Бога тегмоқда.

Гап фақат шу қарорда эмас — жамоа умуман олганда турнирни муваффақиятсиз якунлади. 1-турда Чехия устидан ғалаба қозонилди (2:1), аммо мезбон Мексика ҳамда ЖАРга қарши ўйинлар минимал ҳисобда (0:1) бой берилди. Тўпланган 3 очко ва тўплар нисбати (-1) корейсларнинг гуруҳдан чиқиши учун камлик қилди.

Футболчилардан ҳафсаласи пир бўлганини Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён ҳам очиқчасига билдирди: у кутилмаган натижадан «карахт ҳолатга тушиб қолгани» ва «бутунлай ҳайратда» эканини айтди. Президент Ли бош мураббийни лаёқатсиз дея таърифлаб, уни бу лавозимга тайинлаганларни жавобгарликка тортишга чақирди. У спорт вазирлигидан пухта текширув ўтказишни ва асло бундай ҳолатга йўл қўймасликни сўради.

Жанубий Кореядаги айрим дўконларда эса «Хон Мён Бонинг кириши тақиқланади» деган ёзувлар пайдо бўлди.

Табиийки, бундай нафрат ва босимга бардош бера олмаган Хон Мён Бо бош мураббийликдан истеъфога чиқишини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг