2030 йилги Жаҳон чемпионати илк бор уч қитъада ўтказилади
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2030 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати мезбонларини расман тасдиқлади.
Унга кўра, навбатдаги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг ноодатий мусобақалардан бири бўлади. Турнирнинг асосий баҳсларига Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади.
Мусобақанинг 100 йиллиги муносабати билан илк учрашувлар эса Уругвай, Аргентина ва Парагвайда ўтказилади. Бу мамлакатлар 1930 йилги илк Жаҳон чемпионатига ҳурмат рамзи сифатида танланган.
Шу тариқа, 2030 йилги мундиал илк бор уч қитъа ва олти мамлакат ҳудудида ўтказилади. Турнирда 48 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter