Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда мактаб директори пора билан ушланди

Самарқандда мактаб директори пора билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Самарқанд шаҳрида ишга киритишни ваъда қилган мактаб директори ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда умумий ўрта-таълим мактаби директори Н.А. фуқаро Қ.М.ни ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг